add

Ўзбекистонда 9 ойда 177 мингта никоҳ қайд этилган

25.10.2025 | 11:451 дақиқа

2025 йил январ–сентябр ойларида мамлакат бўйича 177 мингта никоҳ расман рўйхатдан ўтган. Энг кўп никоҳ шаҳарларда қайд этилган.

Ўзбекистонда 9 ойда 177 мингта никоҳ қайд этилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилган. Шундан 91,2 мингтаси шаҳарларда, 85,8 мингтаси эса қишлоқ ҳудудларида рўйхатдан ўтган. Шу даврда эса 35,4 мингта никоҳ бекор қилинган. Бу кўрсаткич ҳам оилавий муносабатлардаги муаммолар кучайиб бораётганини кўрсатади.

Никоҳлар сони ҳам охирги йилларда изчил камайиш тенденциясини кўрсатмоқда. Январ–сентябр ойлари кесимида бу кўрсаткич 2021 йилда 206,8 минг, 2022 йилда 197 минг, 2023 йилда 184,5 минг, 2024 йилда 179,4 минг, 2025 йилда эса 177 мингта никоҳни ташкил этди.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги йиғилишда йил бошидан бери қарийб 32 минг оиланинг ажрашгани маълум қилинган. Шу билан бирга, 16 мингга яқин ота-онанинг алимент тўламаслиги ҳолатлари аниқланган.

2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси сони 38 миллион 69,1 минг кишини ташкил этади. Шундан 49,6 фоизи (18,9 млн) аёллар, 50,4 фоизи (19,1 млн) эса эркаклардир. Шаҳар аҳолиси сони 19,4 миллион, қишлоқ жойларда яшовчилар сони 18,7 миллионни ташкил қилади

Теглар

Мавзуга оид