Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади

24.10.2025 | 16:251 дақиқа

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво илиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади

Ўзбекистонда бу ҳафта охири илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудидаги аксарият минтақаларда ёмғир ёғиши эҳтимоли паст бўлиб, фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.

25–26 октабр кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради. Жумладан, 25 октябрда +23...+28 даража, 26 октябрда эса +21...+26 даража атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Шимолий ҳудудларда бу кўрсаткич +19...+24 даражагача пасайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгарувчан, аммо ёмғирсиз бўлади. Шамол шарқ томондан 3–8 метр секунд тезликда эсади. Пойтахтда шанба куни +25...+27 даража, якшанба куни эса +24...+26 даража ҳарорат кутилмоқда. Кечаси ҳаво +13...+15 даражагача совийди.

Синоптикларнинг таъкидлашича, мавсум учун мос бўлган бу илиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳозирча сақланиб туради, аммо келаси ҳафта бошидан баъзи ҳудудларда ҳарорат яна пасайиши эҳтимолдан холи эмас.

Теглар

Мавзуга оид