add

Ўзбекистонда фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қарийб 58 мингга етди

Мамлакатдаги саноат корхоналарининг катта қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, уларнинг сони 11,5 мингтани ташкил этади.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қарийб 58 мингга етди

2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 57,8 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, энг кўп корхоналар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси ҳиссасига тўғри келди. Бу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11,5 мингтани ташкил этади.

Шунингдек, иккинчи ўринда бошқа нoметалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси турибди. Бу йўналишда 8,2 мингта корхона фаолият юритади. Ушбу тармоқ қурилиш материаллари ва цемент ишлаб чиқариш билан боғлиқ.

Кийим ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида мос равишда 5,8 мингта ва 3,6 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида 4,7 мингта, мебель ишлаб чиқаришда 4 мингта, резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришда эса 2,7 мингта корхона фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 1 октябр ҳолатида Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 36 069 тани ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қарийб 58 мингга етди | Vaqt.uz