Ўзбекистонда янги ҳарбий прокурор тайинланди
Бугун 18:551 дақиқа
Бир йилдан буён мазкур лавозимида фаолият юритиб келаётган Отабек Холбоев лавозимидан озод этилди.

Президент фармони билан Каҳрамон Анварович Исроилов янги бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон ҳарбий прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ушбу лавозимда 2025 йилнинг май ойидан буён Отабек Акбарович Холбоев ишлаб келаётган эди.

Отабек Холбоев
Маълумот учун, мазкур тайинловга қадар Каҳрамон Исроилов Ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Ундан аввал эса Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Каҳрамон Исроилов





