
Ўзбекистонда йил бошидан буён 2,1 млн тонна полиз маҳсулоти етиштирилди
Полиз экинлари етиштиришда етакчи ҳудудлар сифатида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қайд этилди.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 2,1 млн тонна полиз маҳсулоти етиштирилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 15,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакат бўйлаб полиз экинлари ҳосилининг ҳажми сезиларли ўсган. Энг катта улушни Жиззах вилояти — 280 минг тонна, Сирдарё вилояти — 276 минг тонна ва Қашқадарё вилояти — 265 минг тонна ташкил этди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 262 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикасида 157 минг тонна, Бухорода 151 минг тонна ва Андижонда 141 минг тонна маҳсулот етиштирилган.
Бундан ташқари, Самарқанд вилояти 113 минг тонна, Фарғона вилояти 127 минг тонна ва Хоразм вилояти 126 минг тонна ҳосил билан қайд этилган. Наманганда 99 минг, Навоийда 73 минг ва Тошкент вилоятида 60 минг тонна полиз етиштирилган.
Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 352 триллион 689,4 миллиард сўмни ташкил этди.





