add

Ўзбекистонда йўл қурилиши дрон ва космик тасвирлар орқали мониторинг қилинади

Бугун 14:002171 дақиқа

Бунда қурилиш ишларининг бажарилиши билан уларни молиялаштириш кўрсаткичлари ўртасидаги мутаносиблик мунтазам равишда таққосланиб борилади.

Ўзбекистонда йўл қурилиши дрон ва космик тасвирлар орқали мониторинг қилинади

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда автомобил йўллари қурилиши жараёнларида дронлар ва космик тасвирлар асосида мониторинг ўтказиш амалиёти жорий этилади. Янги механизм қурилиш ишлари ҳажмларини ажратилган молиявий маблағлар билан солиштириб бориш орқали шаффофлик ва ҳисобдорликни кучайтиришга қаратилган.

Фармонда қайд этилишича, ушбу ёндашув йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини реал вақт режимига яқин тарзда баҳолаш имконини беради. Мониторинг натижалари орқали қурилиш ишларининг ҳақиқий ҳажми, суръати ва сифати тўғрисида аниқ маълумот шакллантирилади.

Янги тартибга кўра, космик тасвирлар ва дронлар орқали олинган маълумотлар асосида объектларнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилинади. Қурилиш ишларининг бажарилиши билан уларни молиялаштириш кўрсаткичлари ўртасидаги мутаносиблик мунтазам равишда таққосланиб борилади. Аниқланган тафовутлар бўйича қўшимча ўрганишлар ўтказиш ва тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Мазкур тизим йўл-инфратузилма лойиҳаларида молия маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, хавф-хатарларни барвақт аниқлаш, кечикишлар ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш имконияти ошади.

Теглар

Мавзуга оид