add

Ўзбекистонга энг кўп мандаринлар қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Бугун 15:155461 дақиқа

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга мандарин етказиб бериш ҳажми кескин ўсиб, импорт қилинаётган давлатлар сони 60 дан ошди.

Ўзбекистонга энг кўп мандаринлар қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Ўзбекистонга 2025 йил январ–ноябр ойларида жами 1,1 млн тонна мандарин импорт қилинди. Миллий статистика қўмитасига кўра, ҳисобот даврида мандарин импорти қиймати 256,4 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Келтирилган мандаринлар 62 та хорижий давлат ҳиссасига тўғри келади. Импорт қиймати ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошгани мамлакат ички бозорида цитрус маҳсулотларига бўлган талаб барқарор сақланаётганини кўрсатади.

2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Ўзбекистонга энг кўп мандарин етказиб берган давлат Покистон бўлди. Ушбу мамлакатдан 327,1 минг тонна маҳсулот импорт қилинган. Иккинчи ўринда Қозоғистон жойлашиб, бу давлатдан 314,3 минг тонна мандарин олиб кирилган.

Импорт ҳажми бўйича кейинги ўринларда Эквадор (145,9 минг тонна) ва Хитой (124,6 минг тонна) қайд этилган. Шунингдек, Афғонистондан 58,5 минг тонна мандарин етказиб берилган.

Қолган 153,8 минг тонна маҳсулот эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Бу Ўзбекистон бозорида мандарин импорти диверсификациялангани ва таъминот бир неча йўналишлар орқали амалга оширилаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга хориждан 161,4 минг тонна банан импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид