Ўзбекистоннинг Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ортиқ ўсди

Қўшни давлат Ўзбекистондан нималар сотиб олаётгани ва Ўзбекистонликлар улардан нималар импорт қилаётгани маълум бўлдти.

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ортиқ ўсди © novosti.tj

2026-йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 284,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
2025-йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 95,6 миллион долларга ёки тахминан 50,7 фоизга ошган. Ўтган йилнинг январ–апрел ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 188,7 миллион долларни ташкил этган эди.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард доллар бўлгани ҳисобга олинса, Тожикистоннинг улуши ҳозирча нисбатан кичик – тахминан 1,1 фоизни ташкил қилади. Бироқ динамика 2025-йилда қайд этилган пасайишдан кейин савдо алоқалари сезиларли даражада жадаллашаётганини кўрсатмоқда.

2 млрд долларлик ният

2026-йил март ойида Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ниятини билдирган эди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат ҳукуматларига алоҳида дастур асосида ушбу кўрсаткичга эришиш учун амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилган.

Нималар олти-сотди қилинади?

Ўзбекистондан Тожикистонга асосан табиий газ, нефт маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитлар, металл маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва маиший техника етказиб берилади.

Gemini_Generated_Image_wchbkrwchbkrwchb


Тожикистон эса Ўзбекистонга асосан руҳ ва мис рудалари ҳамда концентратлари, электр энергияси, кўмир, алюминий профиллари, пахта толаси ва айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади.

Теглар:
СЕО тайтл: Ўзбекистон ва Тожикистон савдо айланмаси 284 млн долларга етди 
Мета дескрипшн: Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми бир йил ичида 95,6 миллион долларга ошди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ортиқ ўсди | Vaqt.uz