«Пулли йўллар» лойиҳаси: иқтисод ва жамият учун қанчалик фойдали?
09.07.2025 | 11:309 дақиқа
Қонунчилик палатаси 8 июл куни «Автомобил йўллари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда автомобиль йўллари, жумладан, пуллик йўлларни тартибга солувчи муҳим ҳуқуқий асос бўлиши кутилмоқда.

Лойиҳа 7 бобдан ва 47 моддадан иборат бўлиб, автомобил йўлларини режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнларини комплекс тарзда тартибга солишга қаратилган.
Ҳозирда амалда бўлган қонунчиликда бир қатор муҳим масалалар, хусусан, пулли автомобил йўлларини яратиш, хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, йўл инфратузилмасини замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялаш каби йўналишлар тўлиқ тартибга солинмаган. Бу эса йўл сифати, эксплуатацияси ва инфратузилмани молиялаштиришда сезиларли тўсиқларни юзага келтирмоқда.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов бу ҳолат йўлларни сақлаш ва янгилаш учун етарли маблағ топишдаги қийинчиликларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Янги қонун лойиҳаси бу бўшлиқларни тўлдириш, давлат бошқарувини замонавийлаштириш, мавжуд автомобил йўллари тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш ва узоқ муддат сақлаб қолиш, шунингдек, пулли йўллар тармоғини босқичма-босқич жорий этиш орқали соҳага янги молиявий оқимларни жалб қилишни мақсад қилган.
Лойиҳада давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг қўллаш, хорижий сармояларни фаол жалб этиш ва давлат бюджетига тушаётган юкни камайтириш асосий йўналишлар сифатида кўзда тутилмоқда. Муҳими, қонун лойиҳасида пуллик автомобил йўллари фақат муқобил бепул йўл мавжуд бўлгандагина барпо этилиши мумкинлиги қатъий белгиланган. Бу эса ижтимоий тенгликни сақлаш, аҳолининг ҳаракат эркинлигини чекламаслик ва адолатли тизим яратиш нуқтайи назаридан муҳим тамойилдир.
Янги қонун лойиҳаси Ўзбекистонда йўл соҳасини ҳуқуқий, иқтисодий ва технологик жиҳатдан илғор халқаро амалиётларга яқинлаштириш, автомобил йўллари атрофидаги сервис инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда соҳага доимий сармоя оқимини таъминлаш орқали узоқ муддатли барқарорликка эришишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Иқтисодиёт ва жамиятга таъсири
- Транспорт самарадорлиги ва вақт тежаш
- Савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш
- Бюджет даромади ва молиявий барқарорлик
- Атроф-муҳит ва ижтимоий онг
- Кичик бизнес ва аҳолининг оғирлиги





