add

Қишлоқларда 31 мингдан ортиқ турар жой фойдаланишга топширилди

Кеча 15:46611 дақиқа

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон бўйича ишга туширилган турар жойларнинг асосий қисми қишлоқ ҳудудларида қурилгани маълум қилинди.

Қишлоқларда 31 мингдан ортиқ турар жой фойдаланишга топширилди

2025 йил январ—сентябр ойларида Ўзбекистонда жами 46 990 та турар жой ва ётоқхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, янги қурилган объектларнинг 31 273 таси қишлоқ жойларига тўғри келган. Ушбу юқори улуш қишлоқ ҳудудларида аҳоли сони ортгани, миграция жараёнлари ва уй-жойга бўлган талаб юқорилиги билан изоҳланади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ишга туширилган турар жойлар Наманган вилоятида қайд этилди. Бу ерда 7 905 та турар жой фойдаланишга туширилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 4 878 та, Сурхондарё вилоятида 4 382 та, Бухоро вилоятида 3 930 та ва Андижон вилоятида 3 909 та турар жой ва ётоқхоналар фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида 3 689 та, Фарғона вилоятида эса 3 549 та объект ишга туширилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда уй хўжаликларининг қарийб 90 фоизи ҳовлиларга тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид