add

Россия ташқи савдода Ғарбни эмас, дўстона давлатларни танламоқда

Бугун 09:005921 Дақиқа

2021 йилда Россиянинг савдо стоғида Ғарб давлатлари улуши 80 фоиз бўлган бўлса, энди ушбу улуш дўстона давлатлар фойдасига тўлиқ ўзгарди.

Россия ташқи савдода Ғарбни эмас, дўстона давлатларни танламоқда

Россия халқаро савдо ва молиявий операцияларда Ғарбдан юз ўгириб, асосий йўналишни дўстона деб аталаётган давлатларга бурди. Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоровнинг айтишича, 2021 йилда халқаро операцияларнинг 80 фоизи Ғарб давлатлари билан амалга оширилган бўлса, ҳозир бу рақам тўлиқ тескари кўринишга келган.

«Энди халқаро молиявий операцияларнинг 80 фоизи дўст мамлакатлар билан амалга оширилмоқда, фақат 20 фоизи эса Ғарб билан боғлиқ. Иқтисод қайта қурилди», — деди Егоров РФ президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида.

Унинг сўзларига кўра, Россия бюджети барқарор ҳолатда қолмоқда ва нефт-газдан ташқари даромадлар энди асосий манбага айланган. Йилнинг ўн ойи мобайнида 49 трлн рубл (тақрибан 619,5 млрд доллар) бюджет даромадлари қайд этилган ва шундан фақат 30 фоизи нефт-газ соҳасидан тушган.

Шунингдек, Егоровга кўра, Россия компаниялари Бирлашган Араб Амирликларида 1 трлн рублдан ортиқ активларга эга. БАА бу борада етакчи давлатга айланган.

Россия Ғарб санкциялари шароитида ташқи савдо ва молиявий инфратузилмасини қайта йўналтириб, дўст деб саналган давлатлар билан операцияларни кенгайтирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Россия ташқи савдода Ғарбни эмас, дўстона давлатларни танламоқда | Vaqt.uz