add

Россиядан Ўзбекистонга келаётган поезддан қарийб 2,5 млрдлик сўмлик тиббий буюм ва дорилар топилди

Бугун 08:001471 Дақиқа

«Волгоград–Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд «Қорақалпоғистон темирйўл» халқаро ўтказиш пунктида текширилди.

Россиядан Ўзбекистонга келаётган поезддан қарийб 2,5 млрдлик сўмлик тиббий буюм ва дорилар топилди

Россия Федерациясидан ноқонуний олиб келинаётган тиббий буюм ва дори воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Қайд этилишича, давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида божхона идоралари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Хусусан, «Волгоград–Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд «Қорақалпоғистон темир йўл»халқаро ўтказиш пунктида текширилган.

Оқибатда 7-вагон кузатувчиси — Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс томонидан вагоннинг ҳаво айлантириш шахтасига яшириб қўйилган, тахминан 913 млн сўмлик 30 турдаги 2742 дона стоматологик буюмлар, имплантлар ва ускуналар борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, поезднинг 12-вагонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланиб, вагон кузатувчиси бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро томонидан божхона кўригидан яширин равишда олиб кирилган, тахминан 1,5 млрд сўмлик 12 турдаги жами 894 дона дори воситалари ҳамда тиббий анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, вагон кузатувчилари моддий манфаатдорлик эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб беришлари керак бўлган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Россиядан Ўзбекистонга келаётган поезддан қарийб 2,5 млрдлик сўмлик тиббий буюм ва дорилар топилди | Vaqt.uz