Logo

Садир Жапаров «халқ душманлари»ни қаттиқ жазоламоқчи

Бугун 10:432 дақиқа

У мамлакат тараққиётининг асосий шарти «темир интизом» эканини айтди ва хавфсизлик кучларидан юқори профессионаллик ва масъулиятни талаб қилди.

Садир Жапаров «халқ душманлари»ни қаттиқ жазоламоқчи © Foto: president.kg

Президент Садир Жапаров ташқи кучлардан пул олаётган ва Қирғизистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганларни қаттиқ жазолашни талаб қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда 29-август куни Ала-Тоо майдонида ШҲТ саммити ва 6-Жаҳон кўчманчилар ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун юборилган хавфсизлик кучларини рўйхатга олиш маросимида айтди.

«Биз ташқи кучлар таъсирига берилиб, улардан пул олиб, мамлакатни беқарорлаштиришни ва аҳоли орасида ваҳима қўзғашни истаган халқнинг оз сонли душманларини қаттиқ жазолашимиз керак. Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди», — деди Садир Жапаров.

У мамлакат тараққиётининг асосий шарти «темир интизом» эканини таъкидлади ва хавфсизлик кучларидан юқори профессионаллик ва масъулиятни талаб қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, халқаро тадбирлар пайтида жамоат тартибини сақлаш учун «Хавфсизлик» операцияси бошланди. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Прокуратура, Солиқ ва божхона хизматлари, Давлат жазони ижро этиш хизмати, Чегара хизмати ва Суд департаментидан 15 минг ходим кучайтирилган хизматга жалб қилинган.

Давлат раҳбари хавфсизлик кучларига фуқаролар ва хорижий меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойлари ва тадбирлар ўтказилаётган жойларда қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, у ходимларни одамларга хушмуомала муносабатда бўлишга ва улар билан боғланган ҳар бир кишига зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

«Бундай махсус вазиятларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш шунчаки кундалик расмий бурч эмас, балки миллий аҳамиятга эга бўлган катта масъулиятдир», — деб таъкидлади Садир Жапаров.

Президент шунингдек, хавфсизлик кучлари янги ускуналар ва материаллар билан таъминланишини эълон қилди. У уларнинг моддий ресурсларини мустаҳкамлаш, иш ҳақини ошириш, ижтимоий ёрдамни кенгайтириш ва рақамли технологияларни жорий этишга урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров қизининг сиёсатга кириши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берганди.

Теглар

Мавзуга оид