
«Safia»дан «Cambridge» ўқув марказигача: Ўзбекистондаги Топ-20 ёш тадбиркорлар
«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фаолият юритувчи 35 ёшгача бўлган муваффақиятли ёш тадбиркорлар рейтинги тузди.

«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фаолият юритувчи 35 ёшгача бўлган муваффақиятли ёш тадбиркорлар рейтингини тузди.
Бу мамлакатдаги ёш тадбиркорлани аниқлаш, рағбатлантириш ва уларга кўмак бериш бўйича стратегик қарорлар қабул қилишга ва ёш тадбиркорлани жамиятга танитишга ёрдам беради.
Рейтинг бир нечта босқич асосида шакллантирилган бўлиб, биринчи босқичда, мамлакатда 100 нафар 35 ёшгача бўлган ёш тадбиркорлар рўйхати шакллантирилди. Бунда экспертлар ва тадбиркорлар тавсияси ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мақолалар, бизнес рейтинглари инобатга олинган.
Бундан ташқари, номзодларнинг медиа ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, шахсий обрўси, эришаётган ютуқлари, жамоатчилик фикри ва ишбилармонлик муҳитига таъсири каби жиҳатлар ҳам ҳисобга олинди.
Иккинчи босқичда «Юксалиш» ҳаракати томонидан ишлаб чиқилган мезонлар асосида 100 баллик тизимда экспертлик баҳолаш йўли билан 20 кишидан иборат якуний рўйхат шакллантирилди.
Топ-20 талик рўйхатга кирган тадбикорлар орасида бир қанча машҳур ва бизнесда ўз ўрнини топган инсонларни кўриш мумкин.

Реклама ва брендинг бозорида сифат стандартларини оширган, қатор нуфузли танловларда ғолиб бўлган «Sintez agency» асосчиси Алина Мирзаева рейтингда етакчи бўлди.
Кейинги ўринда «Somfi B2B» тизими асосчиси Алишер Акбаров жойлашди. У ўтган йили Forbesʼнинг Шарқий Осиёда Under 30 рўйхатидан жой олганди. Акбаров рейтингдаги энг ёш тадбиркор ҳам бўлди.
«United Ventures» венчур фондининг собиқ раҳбари ва «Суғурта Бозор» асосчиларидан бири Азизбек Қурбонов рейтингда учинчи бўлди. Йил бошида «United Ventures»ни 7 давлат банки биргаликда ташкил қилганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энг йирик ўқув марказларидан бири, Cambridge тармоғи асосчиси Жаҳонгир Латипов, TBC Bank томонидан назорат пакети 12 млн долларга сотиб олинган «Billz» асосчиси Рустам Раҳматовни ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
Шунингдек, Бекзод Самиғжонов («Safia»), Беҳзод Ашуров («Bon!») ва Фаррух Абдуллаев («Bellissimo Pizza») кафе тармоғи асосчилари сифатида рейтингдан ўрин олди.





