Logo

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан АҚШ авиаташувчи кемасига чиқди

Бугун 16:251 дақиқа

Дунёнинг энг йирик ядровий ҳарбий кемаларидан бири бўлган «USS George Washington» бортидаги мазкур ташриф Ҳиндистон соҳиллари яқинида бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан АҚШ авиаташувчи кемасига чиқди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан бирга Ҳиндистон соҳиллари яқинида дунёнинг энг йирик авиаташувчи кемаларидан бири – «USS George Washington»га чиқди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

«Бу улкан кема тузилиши, ноёб технологиялари билан танишиш ва экипаж аъзоларининг фаолиятини кузатиш ўзгача таассурот қолдирди», - дейди Саида Мирзиёева.

​Маълумот учун, «USS George Washington» (CVN-73) — АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг «Нимиц» тоифасидаги ядровий авиаташувчи кемаси. 1992 йилда фойдаланишга топширилган ушбу кема «сузувчи шаҳар» деб аталади: унинг узунлиги 333 метрни ташкил этади, бортига 90 тагача самолёт ва вертолётни сиғдира олади ҳамда 5 500 дан ортиқ экипаж аъзоси хизмат қилади.

У иккита ядро реактори ёрдамида ҳаракатланади ва ёқилғи қуймасдан 20–25 йил давомида сузиши мумкин.

Ҳозирда ушбу кема Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва халқаро ҳамкорлик миссияларини бажармоқда.

Теглар

Мавзуга оид