add

Саудия Арабистонининг «қонли» рекорди: 340 киши қатл этилди

16.12.2025 | 21:0011361 дақиқа

2024 йилда қиролликда 338 киши қатл этилган бўлса, 2025 йилга келиб 340 киши ўлимга ҳукм қилинган.

Саудия Арабистонининг «қонли» рекорди: 340 киши қатл этилди

2025 йилда Саудия Арабистони 340 кишини қатл қилиб, ижро этилган ўлим ҳукмлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Agence France-Pressa (AFP) хабар бермоқда.

Агентликнинг Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги ва CPA давлат янгиликлар агентлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, 2025 йил бошидан буён қиролликда қатл этилганларнинг аксарияти (232 нафар жиноятчи) гиёҳванд моддалар савдоси учун жазоланган.

Қайд этилишича, 15 декабр куни Ички ишлар вазирлиги Макка музофотида қотиллик иши бўйича уч кишига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилгани эълон қилган.

Агентликнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони кетма-кет иккинчи йил қатллар сони бўйича рекорд ўрнатмоқда. 2024 йилда қиролликда 338 киши қатл этилган эди.

Таҳлилчилар ўлим ҳукмлари сонининг ўсишини мамлакатнинг 2023 йилда бошланган гиёҳванд моддаларга қарши курашни кучайтиргани билан изоҳламоқда. Айнан ўша йили қиролликда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазоси қайта тикланган.

2023 йилгача бундай моддалар бўйича ўлим ҳукмларининг ижро этилиши уч йилга тўхтатиб турилган эди. Нашр хабарига кўра, Саудия Арабистони синтетик Captagon гиёҳванд моддасининг энг йирик бозорлардан бири бўлиб қолмоқда.

Теглар

Мавзуга оид