Си Жинпинг Ҳўрмуз боғози бўйича баёнот билан чиқди
Хитой Халқ Республикаси Раиси боғоз орқали эркин кема қатновини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

«Синхуа» агентлиги хабарига кўра, ХХР Раиси Си Жинпинг Ҳўрмуз боғози бўйича баёнот берган.
"Ҳўрмуз боғози орқали эркин кема қатновини таъминлаш зарур", — деган у.
Хитой миллий телевиденияси хабар ига кўра, мамлакат етакчиси боғознинг очилиши минтақа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларига мос келишини таъкидлаган.
У шунингдек, Хитой минтақа давлатларини яхши қўшничилик, тараққиёт, хавфсизлик ва ҳамкорлик тамойиллари асосида умумий уй барпо этишда, бундан ташқари, ўз келажаги ва тақдирини ўз қўлларига олиб, минтақада барқарор тинчлик ва барқарорликка кўмаклашишда қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Эрон ТИВ раҳбари Аббос Арақчи Ҳўрмуз боғози тижорат кемалари учун очилганини маълум қилган эди. Шундан сўнг АҚШ президенти Доналд Трамп янги пост эълон қилиб, Эронга миннатдорлик билдирди.
Бироқ ўша куннинг ўзида АҚШ президенти Ҳўрмуз боғози очилганига қарамай, Қўшма Штатлар Эрон денгиз портлари блокадасини давом эттиришини маълум қилди.
18 апрел куни Эрон Ҳўрмуз боғози қайта ёпилганини эълон қилди.
Аввалроқ, 16 апрел куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи эронлик ҳамкасби Аббос Арақчини Ҳўрмуз боғозида нормал кема қатновини тиклаш учун ҳаракат қилишга чақиргани хабар қилинган эди.





