Сифати шубҳали 3 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди

13.02.2026 | 14:151 дақиқа

Тошкент шаҳрида яшовчи ота-бола ўз яшаш хонадонида яширин омборхона ташкил қилиб, айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаган.

Сифати шубҳали 3 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди

3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола яшаш хонадонида яширин омбор ташкил қилган. Улар айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, кейинчалик дорихоналарга тарқатиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир чоғида хонадон ва улар фойдаланган автомобил кўздан кечирилган. Натижада асосан Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Дюспаталин», «Новомикс», «Галвус МЕТ» каби 87 турдаги жами 133 374 дона дори воситалари аниқланган. Уларнинг тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ экани қайд этиллган.

Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм нақд пул ва 150 нафар шахс номига расмийлаштирилган банк пластик карталари ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Айни пайтда мусодара қилинган дори воситалари намуналари экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Сифати шубҳали 3 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди | Vaqt.uz