Logo

Сурхондарёда электр таъминотининг 80 фоизи тикланди

Айрим туманлардаги узилишларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарёда электр таъминотининг 80 фоизи тикланди © Pxhere

Сурхондарё вилоятида электр таъминотининг 80 фоизи тикланди. Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳозир қолган ҳудудларда ҳам электр таъминотини тўлиқ тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Электр таъминотидаги узилишлар қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авариядан кейин кузатилган. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ хабар беришича, ушбу авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатган.

Шу жараёнда 220 кВ кучланишли «Гулча» подстанцияси ҳам кучланишсиз қолган. Натижада Сариосиё, Узун, Денов ва Олтинсой туманларининг айрим ҳудудларида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Тиклаш ишлари давом этмоқда

Қайд этилишича, айни пайтда мутахассислар томонидан истеъмолчилар таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ хабарида.

Теглар

Мавзуга оид