Тошкент ва Ереван ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Бугун 08:001 дақиқа

Парвозлар ҳафтасига бир марта Boeing 737 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Тошкент ва Ереван ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

2026 йил май ойидан бошлаб Тошкент ва Ереван ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур йўналишдаги рейслар сўнгги ўн йилликларда илк бор режалаштирилмоқда. Парвозлар ҳафтасига бир марта Boeing 737 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Бунгача йўловчилар мазкур йўналиш бўйича Москва, Истанбул ёки Тбилиси орқали трансфер билан парвоз қилишга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, мазкур йўналишда асосий ташувчи сифатида «Shirak Avia» фаолият юритади. Авиакомпания Еревандаги «Звартнотс» халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва бир қатор йўналишлар бўйича халқаро рейсларни амалга оширади. Унинг ҳаво кемалари парки Boeing 737 оиласига мансуб самолётлардан иборат.

Теглар

Мавзуга оид