add

UNESCO бош директори Самарқандга етиб келди

29.10.2025 | 10:444231

UNESCO бош директори Одри Азуле ва ташкилот делегацияси «Париж — Самарқанд» махсус чартер рейси орқали Самарқандга келди. У Бош конференциянинг 43-сессиясида иштирок этади.

UNESCO бош директори Самарқандга етиб келди

29 октябр куни тонгда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ва ташкилотнинг 43-Бош конференцияси иштирокчилари «Париж — Самарқанд» йўналиши бўйича махсус чартер рейс орқали Самарқанд шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Меҳмонларни Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олди. Бу воқеа UNESCOнинг илк бор Париждан ташқарида Бош конференция ўтказиши билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

2017 йилдан бери UNESCOга раҳбарлик қилиб келаётган Одри Азуле учун бу сессия бош директор сифатидаги охирги иштироки бўлади.

Самарқандда UNESCOнинг янги бош директори расман ишга киришади. Бу вазифага яқинда ташкилот Ижроия қўмитасининг 222-сессиясида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан мисрлик 54 ёшли Холид Ал-Ананий тасдиқланади.

UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси 30 октябрдан 13 ноябргача Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу сессия ташкилот тарихидаги сўнгги 40 йил ичида Париждан ташқарида ўтказилаётган илк анжуман бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябр куни Сербия президенти Александр Вучич ҳам рафиқаси билан Ўзбекистонга келган эди. У Самарқанддаги UNESCO конференциясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Мавзуга оид

UNESCO бош директори Самарқандга етиб келди | Vaqt.uz