add

Халқаро почта жўнатмаларини божхонадан ўтказиш тартиби белгиланди

Жўнатмаларни ташиш, юклаш, тушириш ва сақлаш каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.

Ҳукумат қарори билан «Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.

Низомга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.

Ушбу жўнатмалар орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.

Низомга кўра, жўнатмаларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.

Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.

Теглар

Мавзуга оид

Халқаро почта жўнатмаларини божхонадан ўтказиш тартиби белгиланди | Vaqt.uz