add

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин — ЕИ элчиси

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан виза тартибини енгиллаштириш бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини инкор этмаяпти. «Лекин эртага бу содир бўлмайди. Ҳаммаси муносабатларимиз қанчалик мустаҳкамланишига боғлиқ бўлади» — деди ЕИ нинг Ўзбекистондаги элчиси.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин — ЕИ элчиси

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаарнинг таъкидлашича, Тошкент ва Брюссел келгусида виза режимини соддалаштириш бўйича музокаралар бошлаши мумкин. Аммо бу яқин орада амалга ошадиган масала эмас. Бу ҳақда Тойво Клаар 6 ноябр куни бўлиб ўтган Х Европа кинофестивали очилишида журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жараён Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

«Менимча, Ўзбекистон билан ҳам Қозоғистон тажрибасига ўхшаш йўл тутилади. Лекин бу эртага бўлиб қолмайди. Ҳаммаси муносабатларимиз қанчалик ривожланишига боғлиқ», — деди Тойво Клаар.

Маълумот учун, Остона 2020 йилда битимни имзолаган бўлса, фақат 2025 йилда расмий музокаралар учун мандат олган.

Элчига кўра, аввал икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланиши ва Ўзбекистон фуқаролари ЕИ қоидаларига тўлиқ риоя этиши муҳим.

Дипломат фуқароларнинг виза қоидалари ва қолиш муддатларига амал қилиши кейинги босқич музокаралар учун муҳим замин яратишини таъкидлади.

«Бу фақат расмий ҳужжатлар эмас, балки ишончни мустаҳкамловчи омил ҳамдир», — деди у.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва ЕИ 24 октабр куни Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолагани, унда визаларни енгиллаштириш бўйича музокаралар учун имконият назарда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин — ЕИ элчиси | Vaqt.uz