Logo

«Asia Alliance Bank» ATB BACEE халқаро банк ассоциациясига аъзо бўлди

Bugun 12:151 daqiqa

«Asia Alliance Bank» ATB Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларининг молиявий ташкилотларини бирлаштирувчи Banking Association for Central and Eastern Europe (BACEE) халқаро банк ассоциациясига аъзо бўлди.

«Asia Alliance Bank» ATB BACEE халқаро банк ассоциациясига аъзо бўлди

BACEE аъзолигига қўшилиш «Asia Alliance Bank»нинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, профессионал алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.

Ассоциацияга аъзолик банкка халқаро соҳавий конференциялар, ишбилармонлик учрашувлари ва таълим дастурларида иштирок этиш, шунингдек, турли мамлакатлар банк сектори вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бу эса илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратади.

Banking Association for Central and Eastern Europe (BACEE) — 1996 йилда ташкил этилган халқаро банк ассоциацияси бўлиб, Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларидаги банклар, молия компаниялари ҳамда банк ассоциацияларини бирлаштиради. BACEE бозор иштирокчилари ўртасида профессионал ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади, халқаро конференциялар, ишбилармонлик учрашувлари ва таълим дастурларини ташкил этади.

«Asia Alliance Bank» халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш, шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқаро молия ҳамжамиятидаги иштирокини кенгайтиришда давом этмоқда.

Alliance Pay | Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Teglar

Mavzuga oid

«Asia Alliance Bank» ATB BACEE халқаро банк ассоциациясига аъзо бўлди | Vaqt.uz