«Ҳамкорбанк» Тошкент марказидаги Қурилиш вазирлиги биносини 16 млн долларга сотиб олди

Bugun 17:341 daqiqa

Вазирлик Янги Тошкентга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Бино учун аукционда аввалроқ бошқа компания ғолиб бўлганди.

«Ҳамкорбанк» Тошкент марказидаги Қурилиш вазирлиги биносини 16 млн долларга сотиб олди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган маъмурий биноси аукционда сотилди.

Бугун, 15 май куни бўлиб ўтган кимошди савдосида вазирлик биносини мамлакатдаги хусусий банклардан бири «Ҳамкорбанк» харид қилди. Банк Қурилиш вазирлиги биносини 196,6 млрд сўмга ёки охирги курс билан 16,4 млн долларга сотиб олди.

Бино 2025 йил декабр ойида ҳам аукционга қўйилганди. Ўшанда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ 182,2 млрд сўм нарх нар билан ғолиб бўлганди. Аммо, компания аукцион шартларини бажара олмаган.

Қурилиш вазирлиги иншоотлари Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 6-уй манзилида жойлашган. Унинг ёнида давлат банкларидан бири «Туронбанк»нинг бош офиси мавжуд.

Бино 0,5 гектар ер майдонини эгаллаган бўлиб, умумий фойдали майдони 11 725 квадрат метрни ташкил қилади. Лот шартларига мувофиқ, харидор ушбу бинода офис ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиши шарт. Бу эса «Ҳамкорбанк» учун тўғри келади.

Агар банк олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўловни тўлиқ амалга оширса, унга Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда — 14 фоиз чегирма берилади.

Қурилиш вазирлиги бино сотилиши натижасида Янги Тошкент шаҳрига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда давлат банклари туризм бизнесидан чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid