ЖЧ-2026. Бразилия Япония билан баҳсда камбэк амалга ошириб, 1/8 финалга чиқди
Анчелотти жамоаси кейинги босқичда Норвегия — Кот-д'Ивуар жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган иккинчи баҳсда Бразилия Япония устидан иродали ғалабани қўлга киритиби, кейинги босқичга чиқди. Ҳал қилувчи гол 90+5-дақиқада урилди.
Анчелотти жамоаси 1/8 финалда Норвегия — Кот-д'Ивуар жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Бразилия — Япония 2:1
29 июн. Ҳюстон
Голлар: Каземиро (56), Мартинелли (90+5) — Сано (29).
Бразилия — Алиссон, Данило, Маркинос, Габриэл, Сантос, Каземиро (Фабинио, 90+3), Гимараэс (Данило, 90+8), Пакета (Эндрик, 46), Райан, Винисиус, Куня (Мартинелли, 66).
Япония — Сузуки, Томиясу, Танигучи, Ито, Доан (Сугавара, 66), Сано, Камада (Танака, 78), Накамура (Сузуки, 66), Дзюня (Мачино, 78), Маэда (Огава, 90+7), Уэда.
Огоҳлантиришлар: Сано (12), Каземиро (14), Камада (45), Данило (48), Сузуки (84).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





