ЖЧ-2026. Германия дебютант Кюрасаога 7 та гол урди
23-мундиалнинг ҳозирча энг йирик ҳисоби қайд этилди. Адвокатдан рекорд.

23-бор ўтказилаётган мундиалда 1-тур баҳслари давом этмоқда.
Е гуруҳида Германия дебютант Кюрасаони аяб ўтирмади ва 7 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Беллашувда бир қатор рекордлар ўрнатилди. Кюрасао дебютидаёқ Жаҳон чемпионатидаги илк голини урган бўлса, жамоа устози Дик Адвокат мундиаллар тарихидаги энг ёши катта мураббийга айланди — 78 ёш.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини Эквадор ва Кот-д'Ивуар ўртасида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2026. Е гуруҳи. 1-тур
Германия — Кюрасао 7:1
14 июн. Ҳюстон
Голлар: Нмеча (6), Шлоттербек (38), Ҳавертц (45+5 пеналти, 88), Мусиала (47), Браун (68), Ундав (76) — Комененция (21).
Германия — Нойер, Киммих (Антон, 83), Та (Рюдигер, 73), Шлоттербек, Браун (Раум, 73), Павлович, Нмеча (Горетцка, 73), Сане, Мусиала (Ундав, 64), Виртц, Ҳавертц.
Кюрасао — Рум, Флоранюс, Базур, Обиспо, Фонвилл, Комененция, Л.Бакуна, Ҳансен (Антонис, 46), Чон (Кастанер, 83), Ж.Бакуна, Локадия (Маргарита, 65).





