ЖЧ-2026. Марокаш Нидерландияни мусобақадан чиқариб юборди
Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Энди мағрибликлар 1/8 финалда мезбонлардан бирига қарши ўйнайди.

Жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди.
Марокаш ва Нидерландия ўртасидаги 1/16 финалнинг марказий ўйинларидан бирида асосий бўлимларда ғолиб аниқланмади. Гакпонинг голига мағрибликлардан Диоп 90+1-дақиқада жавоб берди. Қўшиб берилган бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди, пеналтилар сериясида эса Африка вакили устун келди.
Марокаш нимчоракфиналда турнир мезбонларидан бири Канадага қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Нидерландия — Марокаш 1:1
Пеналтилар серияси — 2:3.
29 июн. Монтеррей Голлар: Гакпо (72) — Диоп (90+1).
Нидерландия — Вербрюгген, ван Ҳекке, ван Дейк, Аке (Копмейнерс, 71), Думфрис, ван де Вен (Ҳато, 86), де Йонг (де Рон, 110), Гравенберҳ (Тимбер, 86), Саммервилл, Гакпо (Клюйверт, 113), Бробби (Вегҳорст, 71).
Марокаш — Буну, Ҳакими, Диоп, Риад (Салоҳ Эддин, 75), Мазрауи, Буадди (Ал Мурабет, 79), Ал Айнауи, Диас (Ёсин, 79), Унаи (Раҳими, 86), Ал Ҳаннус (Талби, 87), Сайбари.
Огоҳлантириш: Диоп (47).





