ЖЧ-2026. Португалия драматик баҳсда Хорватия устидан иродали ғалабага эришиб, нимчоракфиналга йўл олди
Роналду мундиаллар плей-оффида илк бор гол урди, Модрич катта эҳтимол билан фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди.

Жаҳон чемпионатида 1/16 финалнинг марказий ўйинида Португалия Хорватия устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Перишичнинг голига Роналду ва Рамуш жавоб берди. Ҳал қилувчи тўп 90+3-дақиқада киритилди. Шундан кейин ҳам хорватлар 90+13-дақиқада гол уришганди, аммо VAR орқали бекор қилинди.
41 ёшли Криштиану мундиалларда илк бор плей-оффда гол урди. Хорватларнинг 40 ёшли сардори Модрич эса катта эҳтимол билан фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди.
Португалия 1/8 финалда Испанияга қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Португалия — Хорватия 2:1
2 июл, Торонто
Голлар: Роналду (68, пеналти), Рамуш (90+3) — Перишич (53).
Португалия — Кошта, Канселу (Семеду, 63), Диаш, Вейга, Мендеш, Ж.Невеш, Витиня (Силва, 62), Фернандеш (Рамуш, 63), Нету (Консейсау, 63), Леау, Роналду (Р.Невеш, 81).
Хорватия — Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Перишич, Модрич, Ковачич (Крамарич, 90+6), Влашич (Гвардиол, 90+2), Сучич, Батурина (Пашалич, 68), Будимир (Матанович, 46).
Огоҳлантиришлар: Диаш (17), Модрич (59), Перишич (90+8).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





