ЖЧ-2026. Япония Тунисни йирик ҳисобда енгди, Эквадор Кюрасаога гол уролмади
Япония — Тунис баҳси мундиаллардаги 1000-ўйинга айланди. Кюрасао посбони 15 та сэйв билан максимал 10 балл олиб, рекорд ўрнатди.

Жаҳон чемпионатида яна икки гуруҳда 2-тур баҳслари якунланди.
Е гуруҳида Эквадор (1) Кюрасао (1) дарвозасига 28 та зарба йўллаб, гол уролмади. Кюрасао посбони Рум 15 та сэйв амалга ошириб, максимал 10 баллга лойиқ кўрилди ва рекорд ўрнатди. У жамоасига мундиаллардаги тарихий илк очкони келтирди. Аввалроқ гуруҳнинг биринчи ўйинида Германия (6) Кот-д'Ивуар (3) устидан иродали ғалабага эришиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритганди.
F гуруҳида Япония (4) Тунис (0) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритиб, кейинги босқич сари катта қадам ташлади. Африка вакили эса Ҳаити ва Туркиядан сўнг мунлиални тарк этиши аниқ бўлган учинчи жамоага айланди. Эътиборлиси, ушбу баҳс ФИФА Жаҳон чемпионатларидаги 1000-ўйин бўлди. Гуруҳнинг биринчи ўйинида Нидерландия (4) Швецияни (3) тор-мор этганди.
ЖЧ-2026. 2-тур. 20 июн
Е гуруҳи
Эквадор — Кюрасао 0:0
Эквадор — Галиндес, Франко (Пресиадо, 83), Пачо, Ҳинкапи, Алсивар (Родригес, 46), Йебоа, Педро (Х.Кайседо, 89), М.Кайседо, Эступинан (Ангуло, 70), Плата, Валенсия.
Кюрасао — Рум, Бренет, Гаари, Обиспо, Флоранюс, Фонвилл (ван Эжима, 76), Чон (Маргарита, 76), Комененция (Румерату, 84), Ж.Бакуна (Горре, 75), Л.Бакуна, Локадия (Кастанер, 83).
Огоҳлантиришлар: Алсивар (38), Л.Бакуна (39), Ж.Бакуна (53), Комененция (56), Гаари (75), Кастанер (90+1).
F гуруҳи
Тунис — Япония 0:4
Голлар: Камада (4), Уэда (31, 84), Дзюня (69).
Тунис — Дамен, Бронн (Бин Ҳамида, 46), Талби, Рекик, Валери, Слимане, Схири (Хедира, 90+1), Абди (Ашури, 90+1), Саад (Гарби, 46), Межбри, Тунекти (Чауат, 65).
Япония — Сузуки, Томиясу (Секо, 79), Итакура, Ито, Доан (Сугавара, 74), Сано, Танака, Накамура (Сузуки, 79), Дзюня, Камада (Сузуки, 73), Уэда (Гото, 85).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





