Logo

Ойга олиб чиқилган СССР байроғи аукционда 80 минг долларга сотилди

Kecha 09:551 daqiqa

Байроқда кўк маркер билан «Аполлон–11’да Ойга чиқдим» деган эсдалик ёзуви бор.

Ойга олиб чиқилган СССР байроғи аукционда 80 минг долларга сотилди © Sotheby's

Sotheby’s аукционида 1969-йил июль ойида «Аполлон-11» миссияси билан Ойга парвоз қилган астронавт Базз Олдрин ўзи билан олиб борган СССРнинг митти байроғи 80 минг долларга сотилди. Бу ҳақдаги маълумот аукционнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Лотнинг якуний сотув нархи мутахассислар томонидан берилган дастлабки баҳолардан анча юқори бўлди. Тахминан 10×15 сантиметр ўлчамдаги байроқ Олдриннинг «Колумбия» қўмондонлик модулидаги шахсий буюмлари орасида бўлган. Sotheby’s маълумотларига кўра, астронавт СССР рамзини ўз инвентарига дипломатик ишора ҳамда Ойга қўниш бутун инсониятнинг ютуғи эканини ифодаловчи рамзий белги сифатида киритган.

NASA’да космик миссиялар вақтида турли давлатларнинг, жумладан, АҚШнинг геосиёсий рақиблари ҳисобланган мамлакатларнинг ҳам митти байроқларини ўзи билан олиб учиш анъанаси мавжуд бўлган. Бу эзгу ният ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қаралган.

Қизил байроқда кўк маркер билан «Аполлон–11’да Ойга чиқдим» деган эсдалик ёзуви бор. Тўлиқ ҳақиқийлигини таъминлаш учун лотга Олдриннинг ёзма тасдиқномаси илова қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимовга тегишли мол-мулклар орасидаги самурай қиличи иккинчи уринишда ауксионда 1,5 миллион тенгега (тахминан 3 237 доллар) сотилганди.

Teglar

Mavzuga oid