Logo

Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро валюта жамғармаси вакили Бо Ли билан учрашувда макроиқтисодий ислоҳотлар, эркин валюта курси ва рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди © Foto: prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Халқаро валюта жамғармаси «Швейцария гуруҳи»нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган жамғарма бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Лини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда глобал молия бозорларидаги вазият ва унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Суҳбат аввалида Бо Ли давлат раҳбарига Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиеванинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Томонлар ўтган йил сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев ва Халқаро валюта жамғармаси раҳбарияти ўртасида эришилган келишувлар доирасида янада мустаҳкамлашнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Ислоҳотлар устуворлиги

Учрашувда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муҳим ҳамкор сифатида қайд этилган.

Шунингдек, макроиқтисодий сиёсат стратегияси ва рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш, капитал ҳаракатини либераллаштириш, миллий статистика методологияси ва давлат даромадларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда эркин валюта айирбошлаш курсини қўллаб-қувватлаш масалаларида экспертлик ва техник кўмакни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланган.

Музокараларда иқтисодий бошқарув тизими учун малакали кадрлар тайёрлаш масаласига хам алоҳида эътибор қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid