Ўзбекистонга кўчиб келувчилар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда

Bugun 12:551 daqiqa

Хориждан кўчиб келган фуқароларнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келиб, умумий кўрсаткичнинг 34,1 фоизини ташкил этган.

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан жами 721 нафар киши доимий яшаш учун кўчиб келган.

Кўчиб келганларнинг энг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келган бўлиб, улар умумий кўрсаткичнинг 34,1 фоизини ташкил этган. Қозоғистондан келганлар улуши 19,7 фоиз, Тожикистондан келганлар эса 12,2 фоиз бўлган.

Шунингдек, Қирғизистондан келганлар 4,9 фоизни, Туркманистондан кўчиб келганлар 3,7 фоизни ташкил этган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса умумий кўрсаткичнинг 25,4 фоизи тўғри келган.

Кўчиб келувчилар қайси ҳудудларга жойлашган?

Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб келувчилар Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтга 454 нафар хориж фуқароси доимий яшаш учун жойлашган.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 126 нафар ва Қорақалпоғистон Республикаси — 56 нафар билан қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятига 14 нафар, Фарғона ва Хоразм вилоятларига 11 нафардан, Сирдарё вилоятига 10 нафар, Навоий вилоятига 9 нафар, Бухоро вилоятига 8 нафар киши кўчиб келган.

Андижон вилоятига 6 нафар, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларига 5 нафардан, Қашқадарё вилоятига эса 1 нафар хориж фуқароси доимий яшаш учун жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга 4 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрган. Туризм хизматлари экспорти эса 1,6 миллиард долларга етган.

Teglar

Mavzuga oid