Logo

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Kecha 21:481 daqiqa

Жамшид Урунов, Хуршид Рахматуллаев, Фурқат Джалилов ва Элёр Талабоев қўмита раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди © Kollaj: t.me/food_safety_uzb

Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасида қатор раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Қўмита раисининг тегишли йўналишлар бўйича тўрт нафар янги ўринбосари тайинланди», — дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Тайинловлар

Жамшид Олимович Урунов қўмита раисининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинловга қадар у Бизнес-омбудсман ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Хуршид Хотамджанович Рахматуллаев қўмита раисининг молия ва иқтисод йўналиши бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. Қўмита ахборотига кўра, Х. Рахматуллаев бунгача «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Фурқат Закирович Джалилов ҳам қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Муқаддам у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг бош инспектори вазифасида меҳнат қилган.

Бундан ташқари, Элёр Холматович Талабоев қўмита раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Teglar

Mavzuga oid