Қайси қурилиш компаниялари энг кўп солиқ қарздорлигига эга?

Bugun 12:251 daqiqa

Ўзбекистонда солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари сони қарийб икки мингтага етди. Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Қайси қурилиш компаниялари энг кўп солиқ қарздорлигига эга? © vaqt.uz

2026 йил 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори бўлган 1 973 та корхона мавжуд. Уларнинг жами солиқ қарзи 2 триллион 967,9 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қарзнинг 35,5 фоизи ёки қарийб 1,1 триллион сўми солиқ қарзи энг юқори бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. Бу эса соҳада қарздорликнинг асосий қисми чекланган сондаги йирик компанияларда жамланганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг катта солиқ қарзи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахтдаги қурилиш корхоналарининг умумий қарзи 958,3 миллиард сўмга етган. Иккинчи ўринда 666,1 миллиард сўм билан Андижон вилояти, учинчи ўринда эса 225,5 миллиард сўм билан Тошкент вилояти жойлашган.

Солиқ қарзи юқори бўлган йирик қурилиш компаниялари рўйхатида Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган «New Building Trade Servis» МЧЖ етакчилик қилмоқда. Унинг солиқ қарзи 364,8 миллиард сўмни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Тошкент шаҳридаги «Tash Building» МЧЖ — 174,2 миллиард сўм ва «Aziya Invest Favorit» МЧЖ — 138,6 миллиард сўм солиқ қарзи билан қайд этилган.

photo_2026-05-15_12-09-04


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг I чорагида солиқ органлари томонидан республика бюджетига 63,6 триллион сўм тушум таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid