Logo

Россия «дўст бўлмаган» давлатлар маҳсулотлари импортига божни оширишни режалаштирмоқда

Bugun 18:451 daqiqa

Мамлакат Молия вазирлиги 2027-йилдан айрим озиқ-овқат маҳсулотлари учун импорт божини 7 фоиздан 15 фоизга кўтаришни таклиф қилди.

Россия «дўст бўлмаган» давлатлар маҳсулотлари импортига божни оширишни режалаштирмоқда © foto: kommersant.ru

Таклиф Россияга қарши санкциялар киритган давлатлардан, жумладан, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан олиб кириладиган маҳсулотларга тааллуқли. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Молия вазири ўринбосари Алексей Сазановнинг маълум қилишича, таклиф Иқтисодий ривожланиш вазирлигига юборилган. Янги божни 2027-йил 1-январдан жорий этиш режалаштирилмоқда. У қайси маҳсулотларга татбиқ этилиши алоҳида рўйхатда белгиланади.

Ҳозирда импорт қилинадиган чиғаноқ ва бошқа денгиз махсулотлари учун бож ставкаси 7 фоизни ташкил этади. Таклиф қабул қилинса, у 15 фоизга кўтарилади.

Мазкур ташаббус Россияда қимматбаҳо денгиз маҳсулотларига солинадиган қўшилган қиймат солиғи бўйича муҳокамалар фонида илгари сурилди.

2026-йилнинг октябр ойида Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко қимматбаҳо денгиз маҳсулотлари учун амалдаги 10 фоизлик имтиёзли ҚҚС ставкасини бекор қилиб, уни 22 фоизга оширишни таклиф қилганди.

Молия вазирлиги эса ушбу маҳсулотлар учун имтиёзли ҚҚС ставкасини сақлаб қолиш, бироқ Россияга қарши санкциялар киритган давлатлардан келтириладиган маҳсулотларга импорт божини ошириш таклифини илгари сурмоқда.

Маълумот учун, Россияда айрим хорижий маҳсулотлар учун оширилган импорт божлари аввал ҳам жорий этилган. Хусусан, 2026-йил 11-ноябрдан Россияга санкциялар киритган давлатлардан олиб кириладиган кучли спиртли ичимликлар учун бож ставкаси 35 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доналд Трамп айрим мамлакатлар учун янги савдо божларини эълон қилганди.

Teglar

Mavzuga oid