Ҳозирги кунда дунё бўйлаб импорт ва экспортнинг 80 фоиздан ортиғи, тахминан, 11 млрд тонна товар, денгиз орқали ташилади. Шу сабабли, асосий савдо йўлларининг ёпилиши иқтисодий барқарорлик учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Масалан, Европа, автомобил ва электроника саноати учун зарур бўлган яримўтказгичлар каби саноат маҳсулотларига қаттиқ боғлиқлиги туфайли, 3,4 трлн долларгача иқтисодий йўқотишга учраши мумкин.
Lloyd’s таҳлилида бундай можаро инфратузилманинг жиддий зарарланиши, санкцияларнинг жорий этилиши ва денгиз йўлларининг бузилиши орқали глобал савдо тармоқларининг қайта шаклланишига олиб келиши таъкидланган. Бу ҳолат, айниқса, халқаро савдога қаттиқ боғлиқ бўлган бизнеслар учун катта хавф туғдиради.
Lloyd’s компаниялар учун сиёсий хавф суғуртаси, шартнома бузилиши ва бизнеснинг узилишидан келиб чиқадиган зарарларни қоплашга қаратилган суғурта турларини тавсия қилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар бизнесларни геосиёсий нотинчликлардан ҳимоя қилишда муҳимдир.