add

2025-йилда автокредит ва микроқарзлар миқдори сезиларли ошди

Bugun 16:352 daqiqa

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда автoкредитлар 26,2 фоизга, микроқарзлар эса 56,7 фоизга ўсди.

2025-йилда автокредит ва микроқарзлар миқдори сезиларли ошди

2025-йил якунларига кўра, Ўзбекистонда аҳолига ажратилган автoкредитлар ва микроқарзлар ҳажми сезиларли даражада ошди. Марказий банк ҳисоботига кўра, кредитлашдаги ушбу ўсиш аҳолининг истеъмол фаоллиги ҳамда банк хизматларига бўлган талаб кучайганини кўрсатмоқда.

Йил давомида автомобил хариди учун берилган автoкредитлар умумий ҳажми 21,56 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024-йилда ажратилган 17,08 трлн сўмга нисбатан 4,5 трлн сўмга ёки 26,2 фоизга кўпдир. Натижада автокредитлаш бозорида барқарор ўсиш қайд этилди.

Қайси ойда энг кўп автокредит олинган?

Ойлар кесимида таҳлил қилинганда, 2025-йилда автомобил хариди учун энг кўп кредит октябр ойида берилган бўлиб, ушбу ойдаги кўрсаткич 3,54 трлн сўмга етган. Энг кам кредит март ойига тўғри келиб, у 1,06 трлн сўмни ташкил этган. Июл ойидан бошлаб автокредитлар ҳажми босқичма-босқич ошган.

Солиштириш учун, 2024-йил давомида бирор ойда берилган автокредитлар ҳажми 2 трлн сўмга етмаган эди. 2025-йилда эса айрим ойларда ушбу кўрсаткич 3,5 трлн сўмдан ошиб кетди. Бу аҳолининг автомобил харидига бўлган эҳтиёжи ва молиявий имкониятлари кенгайганини кўрсатади.

1

Микроқарз ажратиш

Микроқарзлар сегментида ҳам катта ўсиш кузатилди. 2024-йилда жами 45,84 трлн сўм микроқарз ажратилган бўлса, 2025-йилда бу рақам 71,81 трлн сўмга етди. Шу тариқа ўсиш суръати 56,7 фоизни ташкил қилди. 2025-йилда энг кўп микроқарз апрел ойида берилган бўлиб, ушбу ойда 7,48 трлн сўм қайд этилган. Бироқ август ойидан бошлаб микроқарзлар ҳажмида пасайиш тенденцияси кузатила бошлаган.

Teglar

Mavzuga oid