Logo

Британияда питон инновацион электрохимиотерапия ёрдамида саратондан даволанди

Bugun 09:001 daqiqa

Ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли Жоди Фостер лақабли беш метрлик питонни ноёб электрохимиотерапия усули билан хавфли ўсмадан қутқариб қолишди.

Британияда питон инновацион электрохимиотерапия ёрдамида саратондан даволанди

Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли тўрсимон питонни хавфли ўсмадан муваффақиятли даволашди. Бу ҳақда «The Straits Times» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жоди Фостер лақабли беш метрлик рептилиянинг оғиз бўшлиғида тез ўсаётган ва илоннинг овқатланишига тўсқинлик қилаётган ўсма аниқланган.

Мутахассислар анъанавий жарроҳлик амалиётини ўтказишдан воз кечишган, чунки бу усул зарарланган тўқималарни тўлиқ олиб ташлашни кафолатламаган ва питон ҳаёти учун юқори хавф туғдирган.

Экзотик ветеринарияда кам учрайдиган амалиёт

Рептилияни ҳаётга қайтариш мақсадида шифокорлар экзотик ветеринарияда илгари кам ишлатилган электрохимиотерапия усулини қўллашга қарор қилишган. Ушбу технология кичик дозадаги химиотерапия препаратларини юбориш ҳамда зарарланган ҳудудга қисқа электр импулслари билан таъсир ўтказишни ўзида мужассам этади.

Импулслар рак ҳужайраларининг мембраналарини ўтказувчанлигини оширади, бунинг натижасида дори воситаси аниқ точечный (нуқтали) таъсир кўрсатиб, ўсмани ичкаридан емиради.

Даволаш процедураси муваффақиятли ўтган ва бир неча ҳафта ичида ветеринарлар янги ҳосиланинг тўлиқ йўқолганини қайд этишган.

Хабарларга кўра, питон даволанишдан сўнг тўлиқ тикланган, ўзининг одатий рационига қайтган ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

«Ушбу ҳолат ветеринария онкологиясида муҳим бурилиш бўлди ва йирик рептилиялардаги онкологик касалликларни даволаш учун янги имкониятлар эшигини очади», дея мутахассисларнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Teglar

Mavzuga oid