Тиғиз дастур билан Озарбойжонга жўнаб кетган Мирзиёев «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўяди
02.07.2025 | 20:452 daqiqa
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун давлат раҳбарининг Озарбайжонга уч кунлик расмий ташрифининг тиғиз дастури ҳақида маълумот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Ташриф давомида у Боку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади.
Шунингдек, икки мамлакат етакчиси Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказиши, «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўйиши ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб бериши маълум қилинган.
3 июл куни президентлар мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги «Иморат» тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.
«Ташрифга тайёргарлик доирасида саноат кооперацияси бўйича салмоқли келишувлар тўплами шакллантирилган. Ташрифнинг тадбирларга бой дастури 2024 йилда иттифоқчилик мақомини олган Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини кўрсатади ҳамда икки давлат раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир», дейилади хабарда.





