add

2025 йилда авиаҳалокатларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бугун 22:501581

2025 йил бошидан бери дунё бўйлаб авиаҳалокатлар натижасида 400 дан зиёд инсон ҳалок бўлди. Бу сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори ҳисобланади.

2025 йилда авиаҳалокатларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг бошидан буён дунё миқёсида содир бўлган авиаҳалокатларда 400 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу рақам ўтган ўн йилдаги ўртача кўрсаткич — 284 кишидан анча юқори.

Германиядаги авиация хавфсизлигини таҳлил қилиш маркази — Jacdec маълумотига кўра, 2015 ва 2018 йиллар авиация тарихида энг кўп қурбонлар қайд этилган давр бўлиб, ҳар икки йилда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 2025 йил натижалари эса ана шу йиллар даражасига яқинлашмоқда.

Jacdec статистикасига оғирлиги камида 5,4 тонна бўлган ёки 17 нафардан ортиқ йўловчи ташийдиган самолётлар билан боғлиқ фожеалар киритилган. Бу ҳисобга йўловчи, юк ва чартер рейслар ҳам қўшилган.

Мутахассислар таъкидлашича, сўнгги ойларда авиаҳалокатлар сонининг кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлган. Улар орасида пандемиядан кейинги ҳаво ҳаракати тикланиши, техник хизмат кўрсатишдаги узилишлар ва инсон омили асосий сабаб сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Ахмадобод шаҳри яқинида Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787 Dreamliner самолёти ҳалокатга учраб, 260 киши ҳалок бўлган эди. Бу йилнинг энг йирик авиафожеаси сифатида қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид