Logo

2026-йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 180 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

Ўтган даврда мамлакатга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция кирди. Иқтисодиёт 2,5 баробардан зиёд кўпайди.

2026-йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 180 млрд доллардан ошиши кутилмоқда © president.uz

Ўтган даврда мамлакатга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция кирди. Иқтисодиёт 2,5 баробардан зиёд кўпайди. Жорий йил ялпи ички маҳсулот ҳажми 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 26-август куни Кўксарой қароргоҳидаги тадбирда сўз очди.

Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда халқ билан ҳамжиҳат бўлиб амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиёт тез суръатларда барқарор ўсиб бораётганини айтди. Президент матбуот хизматининг ёзишича, саноат тармоқлари, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 5 миллион 700 минг доимий иш ўрни яратилди. Давлат ва хусусий сектор иштирокида 1 миллион 500 минг ўринли замонавий мактаб, 342 минг ўринли боғча ва 62 минг ўринли шифохоналар ишга туширилди.

Қайд этилишича, одамларнинг узоғини яқин қилиш учун 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ички йўллар қурилди ва таъмирланди. Ҳудудларда 8 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви кириб борди, яна 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланди.

«Ўтган ўн йилда 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. Халқимизда “Уйли бўлиш – ватанли бўлиш” деган нақл бор. Шу маънода, камида 2,5 миллион аҳоли ватанли бўлди!» — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Vaqt.uz сўнгги ўн йилликда қайси соҳалар ривожлантирилгани ва инвестиция оқими қандай ўзгарганини таҳлил қилганди.

Теглар

Мавзуга оид