«+45 даражали жазирама» – Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди

16.07.2025 | 19:402 дақиқа

Қорақалпоғистоннинг уч туманида юқори ҳарорат туфайли болалар боғчалари вақтинчалик фаолиятини тўхтатди.

«+45 даражали жазирама» – Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди
Ўзбекистонда 16–18 июл кунлари ҳарорат кескин кўтарилиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, шу кунларда ҳаво ҳарорати +40...+43 даражага, айрим жанубий ва чўл ҳудудларда эса +44...+45 даражагача етиши мумкин. Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли ва Қораўзак туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасалари бир неча кунга вақтинча ёпилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бу қарорлар туман ҳокимлари томонидан имзоланган бўлиб, уларнинг мақсади болалар саломатлигига иссиқнинг салбий таъсирини камайтириш ва санитария меъёрларига риоя қилишдир.

Теглар

Мавзуга оид