Logo

Аграр университетида ёнғин содир бўлди

Бугун 19:591 дақиқа

Шунингдек, Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ҳам фавқулодда ҳолат қайд этилган.

Аграр университетида ёнғин содир бўлди © Ijtimoiy tarmoqlar

Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети спорт комплексининг том қисмида ёнғин содир бўлди.

Бугун соат 15:17 да “112” тизимидан Тошкент вилояти ФВББга Қибрай тумани, "Салар" қўрғони, "Университет" кўчасида жойлашган Тошкент давлат аграр университетининг спорт комплекси биносининг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғин соат 15:59 да қуршаб олинган ҳамда соат 16:15 да тўлиқ бартараф этилган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, – дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари Тошкент шаҳар Сергели тумани 8-даҳада жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ҳам ёнғин ҳолати қайд этилган.

Қутқарув бўлинмаси соат 15:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, 16:08 да ёнғинни бартараф этган. Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 30 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид