add

Алиев Озарбойжонга ёрдам берган биринчи президент Мирзиёев бўлганини айтди

У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Озарбойжонни қўллаб-қувватлаган дунёдаги биринчи давлат раҳбари деб атади.

Алиев Озарбойжонга ёрдам берган биринчи президент Мирзиёев бўлганини айтди

Тоғли Қорабоғ уруши тугаганидан кейин Ўзбекистон биринчи бўлиб минтақани тиклашда ёрдам кўрсатиш ташаббусини илгари сурган. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.

У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Озарбойжонни қўллаб-қувватлаган дунёдаги биринчи давлат раҳбари деб атади.

«Биз буни доимо хотирда сақлаймиз ва мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз ўртасидаги бирдамлик, дўст-у биродарлик ифодаси сифатида қабул қиламиз», — дея урғу берди Илҳом Алиев.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этади.

Аввалроқ Илҳом Алиевнинг ЎзАга берган интервюсини эълон қилган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Алиев Озарбойжонга ёрдам берган биринчи президент Мирзиёев бўлганини айтди | Vaqt.uz