add

АҚШ Нигерияга қарши ҳарбий операцияларга тайёрланмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Нигерия ҳукуматини насроний аҳолига қарши зўравонликларни тўхтатмасликда айблаб, Пентагонга эҳтимолий ҳарбий операцияларга тайёрланиш бўйича кўрсатма берди.

АҚШ Нигерияга қарши ҳарбий операцияларга тайёрланмоқда

Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, Трамп агар Нигерия ҳукумати «насронийларни оммавий ўлдиришни тўхтатмаса», АҚШ бу мамлакатга барча ёрдам ва қўллаб-қувватлашни тўхтатишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон зарурат туғилса, Нигерия ҳудудига ҳарбий куч киритиб, «ислом террористларини тубдан йўқ қилиш» чораларини кўради.

Трампнинг буйруғидан сўнг Нигериядаги исломий экстремист гуруҳлар ҳаракатларига қарши эҳтимолий операцияларга тайёргарлик бошланганини тасдиқлаган Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет.

Таъкидланишича, Трамп маъмурияти Нигерияни «дин эркинлигига таҳдид солувчи давлатлар рўйхати»га қўшган. Бу қарор мамлакатда сўнгги ойларда насроний аҳолига қарши ҳужумлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар ортидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла қирғоқларига 16 минг ҳарбийдан иборат катта денгиз гуруҳини йўллагани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

АҚШ Нигерияга қарши ҳарбий операцияларга тайёрланмоқда | Vaqt.uz