АҚШда тарихда илк бор квант интернети синовдан ўтказилди

Бугун 09:352 дақиқа

АҚШлик муҳандислар квант коммуникациялари соҳасида инқилобий кашфиётга қўл уришди. Иккита мустақил квант компьютери дунёда биринчи марта ўзаро оптик тарзда уланди. Бу технология янги даврни бошлаб берадими?

АҚШда тарихда илк бор квант интернети синовдан ўтказилди © Sebastian Studio - stock.adobe.com)

Американинг «IonQ» компанияси квант коммуникациялари соҳасида улкан технологик ютуққа эришди. Компания мутахассислари дунёда биринчи бўлиб ион қопқонлари асосида ишловчи иккита мустақил квант ҳисоблагичини оптик равишда бирлаштиришга муваффақ бўлишди.

Ушбу тарихий воқеа тижорий квант тизимларини бирлаштиришнинг илк муваффақиятли намойиши бўлди. Бундай кашфиёт ҳисоблашларни фақатгина битта процессор чегарасида эмас, балки ундан ташқарига олиб чиқиш ва кенгайтириш (масштаблаш) йўлини очиб беради.

Асосий муаммо қандай ҳал қилинди?

Муҳандислар квант физикасидаги энг мураккаб вазифалардан бирини ҳал қилишди — улар иккита масофавий тизим ўртасида «квант чигаллиги»ни яратувчи фотонларни генерация қилиш, узатиш ва аниқлаш жараёнини таъминлай олишди.

Эксперимент қуйидаги муҳим фактларни тасдиқлади:

Мураккаб ҳисоб-китоблар сақланиб қолади: Квант компютерларини когерентликни (тизимнинг барқарорлигини) йўқотмасдан тақсимланган ягона тармоққа бирлаштириш мумкин.

Тармоқ архитектурасига ўтиш: Бу қадам алоҳида квант процессорларидан яхлит тармоқ архитектураларига ўтишни англатади ва глобал квант интернети даврини яқинлаштиради.

Чекловларни енгиш: Битта чипнинг технологик чекловларини енгиб ўтиш энг улкан ва мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган асосий шартдир.

Ҳукумат ва ҳарбийларнинг иштироки

Тармоқ кубитларининг муваффақиятли намойиши «IonQ» ускуналарининг ишончлилиги ва хатоларга чидамлилигини исботлади. Қайд этиш жоизки, мазкур тадқиқотларнинг бир қисми АҚШ ҳукумати ва Ҳарбий-ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси (Air Force Research Laboratory) иштирокида молиялаштирилган.

Шунингдек, компания давлат ва мудофаа тузилмалари, жумладан, АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) дастури доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётганини ва ўзининг федерал бўлинмасини ривожлантираётганини тасдиқлади.

Теглар

Мавзуга оид