Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди

Бугун 19:031 дақиқа

Энди авиация ходимлари ва соҳага қадам қўяётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий хулоса бериш жараёнлари аниқ мезонлар асосида амалга оширилади.

Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди

Жорий йилнинг 27-март куни Адлия вазирлиги Фуқаро авиациясида тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги авиация қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур Авиация қоидалари фуқаро авиациясида авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий хулоса бериш тартибини белгилайди.

Унга кўра, барча авиация ходимлари ва фуқаро авиациясига қабул қилинаётган номзодлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий-учиш комиссияси томонидан амалга оширилади.

Тиббий кўрикда номзоднинг умумий соғлиғи, кўриш ва эшитиш қобилияти, руҳий ҳолати, касбий фаолиятга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавф омиллари, шунингдек парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир этиши мумкин бўлган касаллик ва ҳолатлар баҳоланади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижасига кўра, авиация ходимлари ва номзодларга соғлиғининг ҳолатига кўра 1, 2 ёки 3-класс тиббий хулосалар берилади.

Тиббий хулоса номзоднинг касбий вазифаларни хавфсиз бажаришга жисмоний ва руҳий жиҳатдан яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қоидаларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, тиббий хулосанинг амал қилиш муддатлари, учишдан олдинги ва кейинги тиббий кўрикларни ташкил этиш тартиби белгиланган.

Теглар

Мавзуга оид