Бизнесни ривожлантириш банки «Бизнес 24/7» рақамли банкинг платформасини ишга туширди
У тадбиркорларга асосий банк операцияларини масофадан туриб амалга ошириш имконини беради.

Бизнесни ривожлантириш банки юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги «Бизнес 24/7» рақамли банкинг платформасини ишга туширди. Янги платформа банкнинг бизнес мижозларига хизмат кўрсатишдаги асосий рақамли каналларидан бирига айланади.
У тадбиркорларга асосий банк операцияларини масофадан туриб амалга ошириш — ҳисобварақларни бошқариш, тўловларни ўтказиш, пул маблағларининг ҳаракатини назорат қилиш ва бошқа банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
Бугунги кунда «Бизнес 24/7» фойдаланувчилари сони 25 мингга етди. Платформа орқали мижозлар банк бўлимига ташриф буюрмасдан ҳисобварақни онлайн очиш, кредит ёки депозит расмийлаштириш, зарур маълумотномалар ва ҳисоботларни олиш, ҳисобварақларни бошқариш ҳамда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Тизимда айрим пул ўтказмалари ва операцияларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин. Бу тадбиркорларга банк бўлимларининг иш вақтига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз бизнес молиясини бошқариш имконини беради.
«Бизнес 24/7»нинг ишга туширилиши Бизнесни ривожлантириш банкининг рақамли трансформацияси доирасидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, тадбиркорлар банк бўлимига бормасдан онлайн фойдаланиши мумкин бўлган банк хизматлари сонини оширишга қаратилган. Платформани ишлаб чиқишда мижоз тажрибаси, хизматлардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш ҳамда кундалик банк операцияларини бажариш учун зарур бўлган амаллар сонини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида «Бизнес 24/7» функционал имкониятлари янги рақамли маҳсулотлар ва хизматлар билан бойитиб борилади. Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорларга банк хизматларидан фойдаланишни янада қулай ва тезкор қилиш мақсадида асосий банк жараёнларини онлайн форматга ўтказишда давом этмоқда.
Батафсил: https://brb.uz/brb-biznes
Мобил илова: https://onelink.to/brb24c

