Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди

Кеча 22:451 дақиқа

Таъкидланишича, ушбу чора боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди

Эртага, 1-апрелдан Тошкент Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.

«Сизнинг ва яқинларингизнинг хавфсизлиги биз учун ҳар доим устувор вазифадир. Сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, боғ ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланишининг тўхтатилиши кўплаб сўровлар ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан қабул қилинган.

«Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади», - дейилади хабарда.

Теглар

Мавзуга оид